Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланди
Бугун, 16 ноябрь куни ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланди.
ЎзА хабарига кўра, у билан биргаликда яна икки ижодкор – Нортўхта Қилич, Дилшода Саидолимова ҳам қайта аъзоликка олинган.
«Турли сабабларга кўра уюшмадан четлатилган атоқли ижодкорларнинг Уюшма аъзолигига қайтарилаётгани амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давомидир», дейилади хабарда.
Маълумот учун, Эврил Турон тахаллуси билан ижод қилган Мамадали Маҳмудов «Бу тоғлар улуғ тоғлар», «Бўз бўри», «Ўлмас қоялар», «Туманли кунлар» ва «Ой нури» каби асарлар муаллифи ҳисобланади.
Айни вақтда 75 ёшда бўлган ёзувчи 2017 йил баҳорида, 17 йиллик маҳбусликдан сўнг озодликка чиқарилганди.
Мавзуга оид
09:52 / 21.10.2021
“Ўткан кунлар” таржимони ваъда қилинган гонорар масаласи ҳал бўлганини маълум қилди
21:58 / 19.10.2021
«Кечириш ва унутишни сўрашди» — «Ўткан кунлар» таржимони ваъда қилинган гонорар тўланмаётганидан шикоят қилди
15:32 / 24.02.2021
Ёзувчилар уюшмаси: Адиблар хиёбонидаги гипс ҳайкаллар олиб кетилган
18:31 / 20.01.2021