Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёзувчилар уюшмаси: Адиблар хиёбонидаги гипс ҳайкаллар олиб кетилган
Жорий йил феврал ойининг бошида ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Адиблар хиёбони ҳудудида гипс ҳайкаллар қаровсиз ҳолатда ётгани ҳақида хабарлар ва суратлар тарқалган эди. Бу жамоатчиликда салбий тасаввур уйғотиб, кўпчиликнинг танқидига сабаб бўлди.
Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Фозил Фарҳоднинг маълум қилишича, хиёбондаги адибларнинг ҳайкаллари бронзага ўтказилгач, гипсдан ясалган вариантлари олиб чиқиб кетиш учун боғнинг бир четига тўплаб қўйилган бўлган.
2021 йил 11 феврал куни уюшма сўровига кўра Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан бу гипс ҳайкаллар олиб кетилган.
Бадиий академия расмийларининг маълум қилишича, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Ҳайкалтарошлик йўналиши талабалари мазкур ҳайкаллардан кўргазмали восита сифатида фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Адиблар хиёбони 2020 йил май ойи охирларида очилганди. Президентнинг 2017 йил 18 апрелда тегишли қарори қабул қилиниб, хиёбоннинг меъморий-ғоявий лойиҳаси ишлаб чиқилган. Шундан сўнг 8 гектардан зиёд майдонда Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамбли яратилди. Хиёбонни ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари барпо этилди.
Мавзуга оид
19:56 / 13.05.2025
Италиялик ижодкорнинг кўринмас ҳайкали 18 минг долларга сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
22:04 / 27.08.2024
Ҳиндистон миллий қаҳрамонининг 10 метрли ҳайкали қулаб тушди
09:36 / 10.05.2024