Фан-техника | 10:31 / 16.11.2018
6082
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон биргаликда IT-парклар яратиши мумкин

15 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: mitc.uz

Учрашувда Ҳиндистон электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги департаменти директори Ражив Кумар, Ҳиндистон дастурий технологиялар парки жамияти бош директори Омкар Рай, Илғор компьютер технологияларини ривожлантириш маркази директори Навин Жайн ва бошқалар иштирок этишди.

Фото: mitc.uz

Суҳбат давомида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, Ўзбекистонда IT-паркларни яратиш ва ривожлантириш, ТАТУ ҳузуридаги Жавоҳарлал Неру номидаги Ўзбек-Ҳинд ахборот технологиялари маркази базасида Ҳиндистоннинг Илғор компютер технологияларини ривожлантириш маркази (C-DАС) ўқув дастури бўйича ихтисослаштирилган малака ошириш курсларини йўлга қўйиш ва электрон ҳукумат, ахборот технологиялари соҳасидаги бошқа муҳим йўналишлар бўйича фикр алмашилди.

Мавзуга оид