22:30 / 17.11.2018
9879

Неймар Бразилия терма жамоаси тўпурари Пелега яқинлашмоқда

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ўртоқлик ўйинида Уругвай (1:0) дарвозасини ишғол қилди.

Бу 26 ёшли футболчи учун «селесао» таркибидаги 95та ўйинда урилган 60-гол бўлди.

Айни пайтда Неймар Бразилия терма жамоаси тўпурарлари рўйхатида 3-ўринда бормоқда, деб хабар беради ESPN. 

2-ўринни 98та ўйинда 62та гол урган Роналдо эгаллаб турибди. 1-ўрин афсонавий Пелега тегишли - 92та ўйинда 77та гол.

Top