14:43 / 17.11.2018
9084

Таэквондо. Чарос Қаюмова Франция очиқ чемпионати ғолиби бўлди

Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Франциянинг Париж шаҳридаги «French Open» турнирида иштирок этишмоқда, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

-53 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова мусобақа давомида икки нафар франциялик, яна икки нафар туркиялик спортчиларни мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда эса италиялик рақибидан устун келди ва олтин медаль эгасига айланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу мусобақа таэквондочиларга қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли.

Top