Жаҳон | 13:04 / 19.11.2018
5474
1 дақиқада ўқилади

Калифорниядаги ёнғинлар. Қурбонлар сони ортмоқда

Фото: Robyn Beck/AFP/Getty Images

АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 80 кишига етди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, 1,2 мингдан зиёд киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, маҳаллий расмийлар ушбу маълумотни тасдиқлаганлар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорниядаги ёнғинда мингдан зиёд киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди.

Бу ёнғин штат тарихидаги энг ҳалокатли ва вайронакор  ҳодисага айланди. Ёниб кетган ҳудуд ҳажми 560 квадрат километрдан ортиқ, 12 мингдан ортиқ бино ҳамда иншоотлар йўқ бўлди. Тахминан 50 минг одам эвакуация қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид