Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan молиявий найранглар сабабли ўз раҳбарини ишдан ҳайдайди
Фото: Toru Hanai/Reuters
Япониянинг Nissan Motor Co автоконцерни раҳбари Карлос Гон директорлар кенгаши раиси лавозимидан кетиши мумкин, дея ёзмоқда Washington Post.
Компаниядан маълум қилишларича, манба ҳисоботига асосланган ички суриштирув Гон кўп йиллар мобайнида ўз компенсациясини алмаштириш тўғрисидаги ҳисоботларни сохталаштириб келганини кўрсатган. Хабар қилинишича, компания раҳбари даромад миқдорини пасайтириб келган. Таъкидланишича, яширилган миқдор миллионлаб АҚШ долларини ташкил этади.
Суриштирув Гон томонидан бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам содир этилгани, шу жумладан, компания активларидан шахсий фойдаланилганини аниқлади.
Nissan’дан маълум қилишларича, прокурорларга барча керакли маълумотларни тақдим этишган ва тергов билан ҳамкорлик қилишмоқда. Шунингдек, компаниядан таъкидлашларича, Гон ишдан бўшатилади.
Мавзуга оид
17:03 / 28.10.2025
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
23:35 / 15.11.2024