Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб ўқувчилари машинани ҳайдаб қочиб, ЙТҲ содир этишди
Шу йилнинг 19 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи М.Т. ИИБ.га мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Билдирилишича, унда жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 22:00ларда номаълум шахс Қ.Отамирзаев кўчасида жойлашган сартарошхона олдида қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-2103” русумли автомашинани ҳайдаб қочганлигини маълум қилган.
Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида номаълум шахс автомашинани Наманган шаҳридаги “Фазо” чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу ерда светофорнинг қизил чироғига тўхтаб турган Х.Қ.га тегишли “Нексия” русумли автомашинанинг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган ва автомашинани воқеа жойида қолдириб, ўзи у ердан яширинганлиги аниқланган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 15-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчилари М.М. ва Ж.С. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
12:06 / 07.04.2026
Чинозда ЙТҲ содир қилиб, одам ўлимига сабаб бўлган ЙПХ ходими 7 йилга қамалди
13:45 / 05.04.2026
Жиззахда ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
18:00 / 31.03.2026