Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда деҳқонлар ҳуқуқлари ҳақидаги декларация қабул қилинди
Фото: РИА Новости / Роман Махмутов
БМТ Бош ассамблеясининг учинчи қўмитасидаги аксарият давлатлар деҳқонлар ва қишлоқ хўжалигида ишловчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги декларацияни маъқуллашди.
Ташкилот матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳужжатни 119 та давлат қўллаб-қувватлаган, 7 давлат қарши чиққан, 49 давлат бетарафлик билдирган.
Декларация лойиҳасидан иборат резолюция Боливия делегацияси томонидан Куба, Мўғулистон, Никарагуа, Парагвай, Португалия, Эквадор ва Жанубий Африка билан ҳаммуаллифликда киритилган.
Ҳужжатга кўра, деҳқонлар очарчилик, ночорлик ва тўйиб овқат емаслик, атроф-муҳит ҳолати ёмонлашиши ва иқлим ўзгаришидан энг кўп даражада азият чекадилар.
Декларацияда қишлоқ ҳудудларидаги мавсумий ишчилар, жумладан меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари ҳақида гапирилган. Унда барча деҳқонлар хавфсиз ва муносиб шароитларда меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эканликлари таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
08:22 / 26.05.2026
БМТ статистикаси: қайси давлатларда ўлим даражаси юқори?
08:25 / 25.05.2026
Экспертлар: БМТ тинчликпарварлик тизими хавф остида
20:09 / 21.05.2026
БМТ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон тайёрлаган резолюцияни қабул қилди
08:50 / 20.05.2026