08:10 / 21.11.2018
10189

Миллатлар лигаси. Россия юқори дивизион йўлланмасини Швецияга топшириб қайтди ва бошқа натижалар

Фото: РИА Новости

20 ноябрь оқшомида Европа Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичи якунланди. 

Сўнгги кун ўйинларида ўз гуруҳида биринчи ўрин билан плей-офф масаласини ҳал қилиб улгурган Португалия терма жамоаси ўз майдонида бунга қадар гуруҳнинг сўнгги ўрнини эгаллаши ойдинлашиб бўлган Польша билан дуранг қайд этди (1:1).

Куннинг марказий ўйини Стокҳольмда, «B» лигасининг иккинчи гуруҳи ғолиблиги учун кураш олиб борган Швеция ва Россия терма жамоалари ўртасида кечди. Ушбу баҳсдан олдин руслар 7 очко билан пешқадамлик қилаётган, шведлар рақибдан уч очкога ортда қолаётганди. Икки жамоанинг Москвадаги илк ўйинида ҳисоб очилмаган, сўнгги ўйиндаги дуранг ҳам Россияни «А» лигасига олиб чиққан бўларди.

Аммо Станислав Черчесов жамоаси иккита бўлимда биттадан гол ўтказиб юбориб, шведлар дарвозасига йўл топа олмади, натижада ўзаро ўйинлар ҳисоб-китобига кўра Швеция гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Россия навбатдаги чемпионатда ҳам «B» лигаси иштирокчиси сифатида қоладиган бўлди.

Миллатлар лигаси
«А» лигаси
Португалия – Польша 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар
: 1:0 – 33 Андре Силва, 1:1 – 66, пенальти Милик.
Португалия – Бету, Диаш, Пепе, Родригес, Геррейру (Жоау Мариу, 61), Вильям Карвалью, Данилу Перейра, Саншеш, Рафа Силва (Брума, 70), Жоау Канселу, Андре Силва (Эдер, 87).
Польша – Шченсни, Чонек, Берешиньски, Кендзера, Беднарек, Зелиньски (Шиманьски, 90), Криховяк, Франковски, Клих (Гуральски, 75), Гросицки (Кондзер, 79), Милик.
Огоҳлантиришлар: Чонек (11), Беднарек (28), Андре Силва (64), Франковски (78), Жоау Мариу (90).
Четлатиш: Данилу Перейра (63).

«B» лигаси
Швеция – Россия 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар
: 1:0 – 41 Линделеф, 2:0 – 72 Берг.
Швеция – Ольсен, Гранквист, Люстиг, Аугустинссон, Ольссон (Телин, 71), Юханссон, Ольссон (Гвидетти, 89), Классон (Свенссон, 80), Ларссон, Линделеф, Берг.
Россия – Лунев, Жикия, Набабкин, Нойштедтер, Игнатьев, Ионов (Заболотний, 69), Кузяев, Ерохин (Ари, 77), Газинский, Дзюба, Полоз (Камболов, 46).
Огоҳлантириш: Жикия (44).

«C» лигаси
Қоратоғ – Руминия 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 44 Цукудян.

Сербия – Литва 4:1 (0:0, 4:1)
Голлар: 1:0 – 51, автогол Жулпа, 2:0 – 58 Митрович, 2:1 – 64 Петравичюс, 3:1 – 71 Прийович, 4:1 – 74 Ляйич.

Шотландия – Исроил 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 9 Кайяль, 1:1 – 34 Форрест, 2:1 – 43 Форрест, 3:1 – 64 Форрест, 3:2 – 75 Захави.

«D» лигаси
Мальта – Фарер ороллари 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 3 Юнсен, 1:1 – 4 Корбалан.

Косово – Озарбайжон 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 2 Зенели, 2:0 – 50 Зенели, 3:0 – 61 Ррахмани, 4:0 – 76 Зенели.

Top