«А» лига 1-гуруҳидаги Босния – Италия ва Польша – Нидерландия учрашувларидан кейин гуруҳдан финал босқичига йўлланма оладиган жамоа номи аниқланади. Бу борада 9 очкога эга Италия ва 8 очко йиққан Нидерландияда яхши имконият сақланган.
«А» лига 2-гуруҳида эса Бельгия гуруҳдан чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилган. Мартинез шогирдлари ҳисобида 12 очко бўлса, Дания 10 очко йиққан. Англия 7 очко билан пешқадамлик учун имкониятни бой берди. Бу турдаги Бельгия – Дания баҳси гуруҳ ғолибини аниқлаб беради.

«А» лига 3-гуруҳида эса Франция муддатдан аввал вазифани уддалади. Дидье Дешам шогирдлари Португалияни мағлуб этиб, очколари сонини 13тага етказган. Сўнгги турда Франция – Швецияга қарши майдонга тушса, Португалия сафарда Хорватия меҳмони бўлади. Бу баҳсларда сўнгги ўрин эгалари ўз гуруҳларидан қуйи гуруҳга тушиб кетмаслик учун тўп суришади.
Турнинг марказий қарама-қаршилиги «А» лиганинг 4-гуруҳида кузатилади. Гуруҳдан чиқиш йўлланмаси учун Испания ва Германия ўзаро майдонга тушишади. Ушбу жуфтлик ғолиби турнир яримфиналининг сўнгги иштирокчисига айланади. Немислар 5 ўйиндан кейин 9 очкога эга бўлса, испанларда 8 очко мавжуд. Украина ва Швейцария 3-4-ўринларни банд этган.
Маълумот учун, А лиганинг тўртта гуруҳи ғолиблари Миллатлар лигасининг финал қисмига (яримфинал, 3-ўрин учун ўйин ва финал) йўлланма олишади. B, C ва D лига ғолиблари юқорироқ лигаларга кўтарилишса, A ва B лигаларида сўнгги ўринни банд этган миллий жамоалар пастки лигага равона бўлади.
17 ноябрь (сешанба)
A3. 00:45. ХОРВАТИЯ – ПОРТУГАЛИЯ (UzReportTV)
A3. 00:45. ФРАНЦИЯ – ШВЕЦИЯ
A4. 00:45. ИСПАНИЯ – ГЕРМАНИЯ (FutbolTV)
A4. 00:45. ШВЕЙЦАРИЯ – УКРАИНА
C1. 00:45. ЛЮКСЕМБУРГ – ОЗАРБАЙЖОН
C1. 00:45. ЧЕРНОГОРИЯ – КИПР
D1. 00:45. АНДОРРА – ЛАТВИЯ
D1. 00:45. МАЛЬТА – ФАРЕР
D2. 00:45. ГИБРАЛТАР – ЛИХТЕНШТЕЙН
18 ноябрь (чоршанба)
C4. 20:00. АЛБАНИЯ – БЕЛАРУСЬ
C4. 20:00. ҚОЗОҒИСТОН – ЛИТВА
C2. 22:00. АРМАНИСТОН – Ш.МАКЕДОНИЯ















