01:51 / 08.10.2021
13330

Миллатлар лигаси. Франция Бельгия билан ўйинда суперкамбэк эвазига финалга чиқди

Фото: Getty Images

УЕФА Миллатлар лигаси иккинчи яримфинал жуфтлигида Бельгия Францияга қарши майдонга тушиб, финалга чиқиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Карраско ва Лукакунинг ажойиб голларидан кейин бельгияликлар биринчи бўлимдаёқ икки тўп фарқи билан танаффусга чиқиб кетишди – 2:0. 

62-дақиқада эса Бензема французларга умид учқунларини берди. Кўп ўтмай, Гризманнга ишлатилган қўполликни Мбаппе голга айлантирди – 2:2.

87-дақиқада Лукакунинг голи VAR орқали бекор қилингач, 90-дақиқада Тео Эрнандес ажойиб зарбаси билан французларга финал йўлланмасини тақдим этди – 2:3. Суперкамбэк! 

Шу тариқа, Франция Миллатлар лигасида иккинчи финалчига айланди. Дидье Дешам шогирдлари 10 октябрь куни Миландаги «Сан Сиро» стадионида турнир ғолиблиги учун Испанияга қарши саф тортади. Бельгия эса шу куни Туринда мезбон Италияга қарши 3-ўрин учун майдонга тушади.

УЕФА Миллатлар лигаси. Яримфинал

Бельгия – Франция - 2:3
Голлар: 1:0 – 37 Карраско, 2:0 – 40 Лукаку, 2:1 – 62 Бензема, 2:2 – 69, пенальти Мбаппе, 2:3 – 90 Эрнандес.
Бельгия – Куртуа, Денайер, Вертонген, Алдервейрелд, Кастань, Витцель, Тилеманс (Ванакен, 70), де Брюйне, Карраско, Азар (Троссард, 74), Лукаку.
Франция – Льорис, Эрнандес, Варан, Эрнандес, Павар, Погба, Рабьо (Тчуамени, 75), Кунде, Мбаппе, Гризманн, Бензема.

Top