01:10 / 22.11.2018
16234

Дунёнинг энг бой одами бошпанасизлар учун 100 млн доллар ажратди

Amazon асосчиси ва дунёнинг энг бой одами Жефф Безос бошпанасизлар муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотларга 97,5 млн доллар хайрия қилди. Бу ҳақда Безоснинг ўзи твиттерда маълум қилди.

“Пулни олганларни табриклайман, биз сиз уларни ақл ва қалб амри билан сарфлашингизни биламиз”, деб ёзган Безос. У ажратган хайрия маблағарини 24 та ташкилот олган.

Айни вақтда Безоснинг бойлиги 127,6 млрд долларга баҳоланмоқда. Яқин кунларгача Безос энг бой америкаликлар бешталигидан хайрия ишларига катта маблағлар сарфламайдиган ягона миллиардер ҳисобланарди. “Рафиқам Маккензи ва мен ҳар қандай одамнинг саъй-ҳаракатлари умумий фаровонлик учун хизмат қилишига ишонамиз”, деб айтганди Безос. Америкалик энг сахий миллиардер Уоррен Баффетт ҳисобланади. У хайрия ишларига миллиардлаб доллар ажратиб келади.

Top