Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ГРУ бошлиғи Игорь Коробов вафот этди
Фото : Россия мудофаа вазирлиги
Россия бош штаби бош бошқармаси (ГРУ) бошлиғи Игорь Коробов 63 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, Коробов оғир ва узоқ давом этган касалликдан вафот этган.
Коробов 1956 йилда Вязьма шаҳрида туғилган. Ҳарбий хизматни Архангельскдаги авиаполкда ўтаган. 1980 йилда Бош штаб бош разведка бошқармасига юборилган. Турли лавозимларда ишлаган, жумладан бош бошқарманинг хорижий резидентураларига бошчилик қилган.
Коробов ГРУни 2016 йил январда Игорь Сергун вафотидан кейин бошқара бошлаган. Генерал давлат мукофотлари, жумладан Россия қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Коробовнинг ортидан рафиқаси ва икки қизи қолди.
Мавзуга оид
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
11:11 / 18.01.2025
Грозев: ГРУ Ғарбдаги диверсиялар учун «университет» яратди
08:32 / 09.01.2025
Россия ГРУ Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган - ОАВ
23:43 / 05.11.2024