Жаҳон | 17:16 / 23.11.2018
7068
1 дақиқада ўқилади

Афғонистондаги портлаш оқибатида 26 ҳарбий ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Фото: twitter/@MrKyruer

Афғонистоннинг Хуст вилоятидаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатида камида 26 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Pajhwok агентлигининг хабар беришича, ҳалок бўлганлар афғон ҳарбий хизматчиларидир.

Ўз навбатида Tolo News телеканали портлашни ҳудкуш террорчи амалга оширганини хабар қилмоқда.

20 ноябрь куни Афғонистон пойтахти Кобулдаги никоҳ тантаналари ўтувчи саройда содир этилган портлаш оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган, 80 киши жароҳат олганди. 

Мавзуга оид