Ўзбекистон | 14:45 / 23.11.2018
12745
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат деб эътироф этилди

Фото: Eurasianet

International SOS ва Control Risks компаниялари экспертлари сайёҳлар учун хавфли деб баҳоланган давлатлар харитасини тузишди.

Унда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг хавфсиз мамлакат сифатида эътироф этилди. Бу ерда сайёҳлар учун хавф аксарият Евроиттифоқ давлатларида бўлганидек энг паст даражада. 

International SOS – дунёнинг 92 давлатида иш олиб борадиган йирик тиббиёт ва сайёҳлик хизмати ҳисобланади.

Аввалроқ Ўзбекистон Lonely Planet эълон қилган 2019 йил учун оммабоп сайёҳлик йўналишлари рейтингида 2-ўринни эгаллаганди.

Мавзуга оид