Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
Ҳудудда тегишли йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бундай йўл белгилари талабларига бўйсунмаслик 125 минг сўм жаримага сабаб бўлади.
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл, скутер ва мопед каби транспорт воситаларида ҳаракатланиш чекланди. ЙҲХБ томонидан бу борада тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.
“Эски шаҳар қисмида автомашиналар ҳаракати чекланган бўлса-да, мото-авто воситалар, скутерлар, мопедлардан кенг фойдаланилади. Аммо уларнинг ҳам қатнови тарихий меросга зарар етказиши, қолаверса бу ҳудудда ҳаракатланаётган кўплаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли вакилларига хавф туғдириши мумкин”, – дейилади телеканал лавҳасида.
Эслатиб ўтамиз, октябр ойида кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган эди.
Унга кўра, эндиликда скутерлар, мопедлар ва велосипедларни, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини, уловли аравани бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
18:30
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026