Ўзбекистон | 01:58 / 24.11.2018
34072
2 дақиқада ўқилади

Энг яхши олий таълим муассасаси номи эълон қилинди

Scopus  версиясига кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон  Миллий университети энг яхши университет сифатида эътироф этилди. KUN.UZ мухбири “Scopus Award 2018” Ўзбекистоннинг  яхши олимлари ва олийгоҳларини тақдирлаш маросимидан шу ҳақида хабар берди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Илм-фанга қўшган ҳиссаси учун” мукофотини қўлга киритди. Тошкент Педиатрия тиббиёт институтига “Йил ўсиши” номинациясида ҳамда Тошкент ирригация ва мелиорация институтига “Йил ютуқлари” номинациясида мукофот топширилди.

Бундан ташқари, Scopus маълумотлари бўйича Самарқанд Давлат университети кутубхонаси Ўзбекистондаги энг яхши кутубхона деб тан олинди.

Тадбирда шунингдек физика, кимё, космология, инновацион тадқиқотлар, тиббиёт, гуманитар фанлар, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, инжиниринг ва замонавий технологиялар бўйича илмий ишлар олиб борган қатор олимлар тақдирланди.

“SCOPUS AWARD-2018” доирасида тақдирланган олимлар:

  • «Йил олими» номинациясида – Дилшод Тўлаганов (Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети), Темурбек Усмонов, Бобомурод Аҳмедов (Ўзбекистон Фанлар академияси);
  • “Энг ёш олим” номинациясида – Мираббос Хўжамбердиев;
  • “Йил олимаси” номинацияси – Шаҳло Турдиқулова.

Тақдирлаш маросимида олти фан категориясида ҳам энг яхши муаллифлар аниқланди: Иброҳим Абдураҳмонов - қишлоқ хўжалиги, Олим Рўзимуродов - инжиниринг ва технология, Рауфхон Салаходжаев - гуманитар фанлар, Улуғбек Абдуфаттоев - тиббиёт, Баҳром Умиров - табиий фанлар, Хегай Татьяна - ижтимоий фанлар.

Mover.uz'да кўриш

Youtube'да кўриш

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид