Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Guardian: Мэй парламент сукунатини унвонлар эвазига сотиб олишга уринган
Фото: AFP
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни Британия мукофотлар тизимини девальвация қилишда айблаб чиқишди. Бу у парламент аъзоси Жон Хэйсга рицарлик унвони бергани туфайли содир бўлди, деб ёзмоқда The Guardian.
«Одамлар бу унвонга қараб, у жамоатлар палатасида Brexit бўйича яқинлашиб келаётган овоз бериш жараёнига қандай позицияда бўлишига ҳайратга тушишади», - деди Шотландия миллий партияси етакчиси Никола Стерженнинг вакили.
Унинг сўзларига кўра, бош вазирнинг бундай ҳаракатлари нафақат Буюк Британиядаги мукофотлар тизимини девальвация қилади, балки «бутун Вестминстер тизими қандай бузилганини» кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Гибралтар машмашаси туфайли Brexit бўйича келишувни блоклаши мумкин экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:48 / 24.11.2024
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021