14:51 / 26.11.2018
10254

Маск Tesla’нинг «ўлишини» тахмин қилди

Фото: KYLE GRILLOT/REUTERS

Tesla компанияси асосчиси Илон Маскнинг HBO каналидаги Axios дастури эфирида маълум қилишича, ўз маҳсулоти тез орада «ўлиши» эҳтимоли жуда яқин.

Унинг сўзларига кўра, компания жуда катта миқдордаги пулларни йўқотмоқда. «Биз яқин келажакда муаммоларни ҳал қилмасак, унда ўламиз. Бу муаммоларни ҳал қилиш эса жуда қийин», - дея қўшимча қилиб ўтди Маск. Тадбиркорнинг қайд этишича, компанияда бир неча ҳафта вақт қолди.

Бу Маскнинг ўз компанияси банкрот бўлиши ҳақидаги биринчи баёноти эмас. 2 апрель куни у компанияни қутқаришнинг имкони йўқ экани ҳақида хабар берганди.

7 августда Маск твит эълон қилди, унда компания акцияларини ҳар бири учун 420 доллардан сотиб олишга ва уни очиқ мақомдан чиқариб ташлашга ваъда қилди. Ваъда бажарилмагани сабабли, баёнот АҚШ Қимматли қоғозлар комиссияси билан можарога олиб келди.

Натижада, Маск компания директорлар кенгашидаги лавозимини тарк этди. Бундан ташқари, у 20 миллион доллар жарима тўлаб бериши керак. Tesla эса Маскнинг барча баёнотларини, жумладан, ижтимоий тармоқлардаги изоҳларини назорат қилиш учун махсус шахсни ёллашга мажбур бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Марсга йўл олишга тайёрлигини маълум қилганди.

Top