Жамият | 16:49 / 27.11.2018
17546
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида автобус ағдарилиб кетди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 26 ноябрь куни Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи У.Т. “Исузу” русумли автобусни “Тошкент-Термиз” йўлининг 841-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўл сирпанчиқ бўлганлиги сабаб бошқарувни эплай олмаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, оқибатда автобус йўл четига ёнбошлаб қолган.

Натижада автобусдаги йўловчилардан фақат бир фуқаро Ф.С. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид