Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди
Тошкент вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 5 килограммдан зиёд “опий” гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди. Мазкур ҳолат юзасидан икки нафар шахс ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс муқаддам қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган 5 кг 160 грамм “опий” моддасини Тошкент вилоятининг Бўка туманидан олиб кетаётган вақтда қўлга олинган.
Тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутасаддилар фуқароларни гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида ДХХнинг 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирмоқда. Шахс сир сақланиши кафолатланиши таъкидланган.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026