Ўзбекистон | 11:43 / 28.11.2018
20673
1 дақиқада ўқилади

Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари ишдан кетди

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимини тарк этди. Бу маълумот Kun.uz манбалари томонидан тасдиқланди.

Лазиз Тангриев бу лавозимга 2017 йилнинг июнида иш бошлаганди. У бу лавозимда 2013 йилдан буён директор бўлган Омонулла Юнусов ўрнини эгаллаганди.

Ҳозирча Тангриевнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумотлар йўқ.

Агентликнинг янги раҳбари бугун, 28 ноябрь куни тайинланиши кутилмоқда.

Мавзуга оид