«Ўзбеккино» миллий агентлигининг «Кино санъати» журнали бош муҳаррири лавозимига Лазиз Хушбоқович Тангриев тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» сайтида хабар берилган.
Лазиз Тангриев 1997-2006 йиллари Ўзбекистон Республикаси президенти Девонининг маданият, ижодий ташкилотлар ишлари бўйича хизмати консультанти, 2006-2007 йилларда «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи директорининг нашриёт ишлари бўйича биринчи ўринбосари, 2007-2017 йилларда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори бўлиб ишлаган.
2017 йил 28 июлдан 2018 йил 27 ноябрга қадар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.