17:25 / 28.07.2017
18886

Матбуот ва ахборот агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Матбуот ва ахборот агентлигига Лазиз Тангриев бош директор этиб тайинланди. Бу маълумотни агентликдаги манба «Кун.uz»га тасдиқлади.

Лазиз Тангриев бу лавозимда 2013 йилдан буён директор бўлган Омонулла Юнусов ўрнида иш бошлаган.

Тангриев бунгача Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори сифатида фаолият кўрсатган.

Top