Спорт | 11:30 / 28.11.2018
33209
1 дақиқада ўқилади

Моуриньо ижросидаги спектакль. Унинг кучи кўпайиб кетди

«Манчестер Юнайтед» ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи 5-турида «Янг Бойз»ни қабул қилиб, Марвон Феллайни томонидан 90+1-дақиқада урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

«Қизил иблислар» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо нафақат ғалаба келтирган, балки ЕЧЛ плей-оффи йўлланмасини ҳам нақд қилган ушбу голни техник ҳудуддаги сув идишлари турган яшикни синдириш билан нишонлади.

Португалиялик мутахассис ЕЧЛда 14-мавсумини ўтказаётган бўлса, уларнинг барчасида ўз жамоасини плей-оффга олиб чиқишни уддалаган.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Моуриньо бу ютуғи билан мақтанган эди.

Мавзуга оид