Жаҳон | 07:32 / 28.11.2018
10325
1 дақиқада ўқилади

Порошенко Украина ҳимоясини ташкиллаштиришга қанча вақт талаб этилишини маълум қилди  

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина президенти Пётр Порошенко Украинага қарши тажовуз қилиниши ҳолатида мамлакатнинг самарали ҳимоясини ташкиллаштириши учун саноқли дақиқалар талаб этилишини айтди
 
“Агар тажовуз қилинса, менга Украина ҳимоясини ташкиллаштириш учун дақиқалар талаб қилинади”, деб айтган Порошенко.

Шунингдек, Порошенко мамлакатда киритилган ҳарбий вазият тартиби фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари чекланишига сабаб бўлмаслигига ваъда берган. 

“Концертлар ўтказинг, банкларга боринг. Бироқ дўконларга чопиб, гугурт ва туз ғамлаш керак эмас”, деб айтган Порошенко.

Украина президентининг таъкидлашича, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларнинг сақланиши унинг принципиал позицияси ҳисобланади.

Мавзуга оид