Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия йил охиригача Украина учун яна 400 млн евро ажратади
Германия молия вазирлиги Бундестагдан Киевга зудлик билан кўрсатилиши керак бўлган қўшимча ҳарбий ёрдамни маъқуллашни сўради, деб ёзади AFP.
Германия ҳукумати давлат бюджети билан боғлиқ оғир вазиятга қарамай, жорий йил охиригача Украинага қўшимча 397,3 миллион евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 19 сентябр, пайшанба куни Германия молия вазирлигидаги парламент давлат котиби Флориан Тонкарнинг Бундестаг Бюджет қўмитасига йўллаган мактубига таяниб, AFP хабар берди.
Ҳужжатда Мудофаа вазирлиги хабар берган Киевга қўшимча ёрдам зарурлиги, шунингдек, Украинадаги мураккаб вазият қайд этилган. Маблағлар махсус «мудофаа саноатидан ҳарбий техника сотиб олиш» учун ишлатилиши керак, деди Тонкар.
Дронлар, ҲҲМ ва махсус техника
Унинг сўзларига кўра, Россия армиясининг муваффақиятлари Россия Федерацияси артиллериядаги устунлиги ва рус қўшинларининг режали бомбаларни қўллаши туфайли Украина «катта моддий йўқотишларга» дучор бўлди. Шу сабабли, «қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада кўпаймаса», Украина мағлубиятининг «жиддий хавфи» бор, дея қўшимча қилди Германия вазирлиги вакили ва сўровни тасдиқлашни сўради.
Шу билан бирга, Германия Мудофаа вазирлигига кўра, Украинага қўшимча ёрдам 2024 йилнинг қолган ойларида жанг майдонидаги вазиятга таъсир қилиши учун «зудлик билан» берилиши керак. Гап ҳимоя ва махсус жиҳозлар, дронлар, шунингдек, ҳаво мудофааси ва Украина армиясининг чидамлилиги соҳасида ёрдам бериш ҳақида бормоқда.
Бундестаг Украинани қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади
Ҳукумат сўровини изоҳлар экан, Бундестаг Бюджет қўмитаси аъзоси Карстен Кляйн Берлин Киевга берган ёрдам ваъдаларини бажариш ниятида эканини таъкидлади. «Украина Германиянинг ёрдамига ишониши мумкин», деди Кляйн AFP'га берган интервюсида.
Август ойида Германия ҳукумати бюджетдаги қийинчиликлар туфайли Украинага ёрдам миқдори камайиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этган эди.
19 сентябр куни Берлин Киевга етказиб берилаётган қуроллар рўйхатини янгилади. Унинг таркибига 22 та Leopard 1А5 танклари, Gepardўзиюрар зенит қуроллари, зирҳли транспорт воситалари, миналардан тозалаш воситалари, ғилдиракли транспорт воситалари киради. Бундан ташқари, Германия Украина қуролли кучларига 80 дан ортиқ разведкачи учувчисиз учоқларни, шунингдек, 61 мингта 155 мм ўқ-дориларни топширади.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026