Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент полковникка автомашина, ҳарбий хизматчиларга планшетлар совға қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти, Қуролли Кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатгани хабар қилинганди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиёев полигон ёнидаги ҳарбий қисмда яратилган шароитларни, қурол-аслаҳа ва техникаларни ҳам кўздан кечирган. Мудофаа тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлардан мақсад мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, халқ тинчлигини таъминлаш эканини таъкидлади.
Ватанпарварлиги, профессионаллиги билан алоҳида намуна кўрсатган полковник Қодир Турсуновга автомашина, ҳарбий хизматчиларга планшетлар совға қилинди, дейилади хабарда.


Қайд этилишича, шу ерда ҳарбий-маъмурий секторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.

Мавзуга оид
09:55 / 27.06.2026
Чирчиқда каналга тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026