Чеченистонлик 5 ёшли Раҳим Куриев 6 та жаҳон рекорди ўрнатди
Аввалроқ бир уринишда қўлларга таянган ҳолда ётганча 4105 марта гавдани кўтариб-тушира олгани хабар қилинган 5 ёшли чеченистонлик Раҳим Куриев ушбу машқдан 2,5 соатда 3202 марта бажариб, 6 та жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда журналистларга Россия рекордлар китоби бош муҳаррири Станислав Коненко маълум қилди.
Россия рекордлар китобида болакайнинг аввалги уриниши борасида “кичик саволлар” туғилгани сабабли унинг натижасини расмий вакиллар гувоҳлигида такрорлашга қарор қилинганди.
“Бугун Раҳим Куриев 5 ёшли болалар ўртасида бир уринишда гавдани энг кўп марта кўтариб-тушириш бўйича рекорддан ташқари, яна 5 та жаҳон рекордини ўрнатди: бир соатда, икки соатда машқни энг кўп бажариш; энг кам вақт ичида гавдани минг, 2 минг, 3 минг марта кўтариб-тушириш. Бу рекордларнинг барчаси расман қайд қилинди”, деб айтган Коненко. У болакайга тегишли сертификатни топширган.
Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров боланинг рекорд натижаси учун унга “Мерседес” машинасини совға қилганди. Бу гал эса республика раҳбари уни “Чеченистоннинг фахрий фуқароси” унвони билан тақдирлади. Болакай шу тариқа ушбу унвонни олган энг ёш чеченистонликка айланди.
Мавзуга оид
19:16
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
16:11 / 22.10.2024
Канадалик эркак итларни сайр қилдириш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У бир вақтда 38 та итнинг жиловини ушлаб юрган
19:43 / 21.10.2024
Ҳуманоид робот узунликка сакраш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
16:50 / 10.10.2024