Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри шакллантирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Белгиланишича, фермер хўжалиги Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритилган кундан бошлаб кўп тармоқли фермер хўжалиги мақомига эга бўлади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, кўп тармоқли фермер хўжалиги - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан биргаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.
Фермер хўжаликларини Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан бепул амалга оширилади.
Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:
кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва улар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши бўйича фаолият амалга оширилиши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турларини амалга ошириш ҳақидаги маълумотларнинг ягона электрон базасини яратиш;
республикадаги фермер хўжаликларининг ҳолати ва салоҳияти тўғрисидаги маълумотларни тизимли жамлаб бориш;
фермер хўжаликларининг қонун ҳужжатларида кўп тармоқли фермер хўжаликлари учун белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар мониторингини олиб бориш имкониятини яратиш;
Реестрга киритилган кўп тармоқли фермер хўжаликларига нисбатан улар Реестрга киритилган кундан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича имтиёзларни қўллаш.
Реестрни шакллантириш ва тизимли юритиш туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан тақдим этиладиган материаллар асосида Кенгаш томонидан амалга оширилади. Туман кенгашлари фермер хўжаликларини Реестрга киритиш учун ҳужжатларни қабул қилади, дастлабки кўриб чиқишни амалга оширади ва Кенгашга тақдим этади. Фермер хўжалигини Реестрга киритиш ихтиёрий равишда фермер хўжалигининг аризасига асосан ва бепул амалга оширилади. Реестр вилоятлар ва туманлар бўйича электрон маълумотлар базаси шаклида Кенгашнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш (жойлаштириш) орқали юритилади. Реестрнинг шакли ва мазмуни Кенгаш томонидан тасдиқланади. Реестр кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб шакллантирилади.
Реестрга киритишда ёки уни янгилашда ҳар бир кўп тармоқли фермер хўжалигига нисбатан куйидаги маълумотлар ва кўрсаткичлар акс эттирилади (янгиланади):
кўп тармоқли фермер хўжалигининг номланиши;
солиқ тўловчининг идентификацион рақами (ИНН);
корхона ва ташкилотларнинг умумий таснифланиш коди (КТУТ коди);
маъмурий-ҳудудий мансублигини аниқлаш коди (МҚОБТ);
кўп тармоқли фермер хўжалиги жойлашган жой;
кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви;
ишлаб турган ўз асосий воситалари рўйхати (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар);
ер участкасининг контурлари;
алоқа воситалари (телефон, факс, мавжуд бўлса электрон почта);
кўп тармоқли фермер хўжалиги Реестрдан чиқарилгани тўғрисидаги маълумотлар (шундай ҳолат кузатилган бўлса).
Мавзуга оид
10:00 / 13.06.2026
Суд экспертларининг давлат реестри юритилади
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
08:36 / 18.02.2026
Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестри юритилади
11:54 / 16.02.2026