Жаҳон | 12:13 / 02.12.2018
5477
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Япония қўшинларини киберҳужум технологиялари билан таъминлашни режалаштирмоқда

Фото: The Mainichi

Япония ҳукумати миллий мудофаа кучлари қўшинларини кибернетик ҳужум қилиш имкониятини берувчи технологиялар билан жиҳозлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Mainichi Shimbun газетаси хабар қилди. 

Айни пайтда Япония мудофаа вазирлиги шунга мос низомни ишлаб чиқмоқда.

Қайд этилишича, коммуникация тармоқлари билан боғлиқлик кенгайиб бораётган паллада кибернетик маконда замонавий жанговар ҳаракатлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, амалдаги конституция бўйича кибернетик ҳужум фақатгина мудофаа мақсадида қўлланилиши лозимлиги таъкидланган.

Мавзуга оид