Жаҳон | 20:03 / 08.11.2024
2522
2 дақиқада ўқилади

Nissan савдолар тушиб кетгани туфайли минглаб ходимларини ишдан бўшатади

Япония автомобил компанияси бош директор, шунингдек, юқори лавозимдаги бошқа раҳбарларнинг ҳам маошлари камайишини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Япониянинг Nissan компанияси Хитой ва АҚШда савдолар тушиб кетгани боис минглаб ходимларини ишдан бўшатишини маълум қилди, деб хабар беради BBC.

Автомобил ишлаб чиқарувчиси маблағ тежаш мақсадида дунё бўйлаб 9 мингта иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда — бу ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 20 фоизга қисқаришини билдиради.

Компания, шунингдек, 2024 йилги операцион даромад прогнозларини 70 фоизга туширди. Nissan жорий йилнинг ўзида иккинчи марта прогнозларини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда. «Қайта тикланиш йўлидаги мазкур чора-тадбирлар компания қисқариб кетишини англатмайди. Компания янада тежамкор ва барқарор бўлиш учун ўз бизнесини қайта ташкил этади», — дейди Nissan бош директори Макото Учида.

Компаниянинг маълум қилишича, Учиданинг ойлик маоши икки баробарга қисқаради, шунингдек, юқори лавозимдаги бошқа раҳбарларнинг ҳам камроқ маош олишни бошлайди.

8 ноябр куни Токиода Nissan акциялари 6 фоиздан ортиққа тушиб кетди. Хитойдаги ишлаб чиқаришнинг ортиши нархлар қулашига сабаб бўлмоқда, натижада кўплаб чет эл автомобилсозлик компаниялари маҳаллий фирмалар билан рақобатга кириша олмаяпти. Бундан ташқари, компания инфляция ва юқори фоиз ставкалари янги автомобиллар савдосига путур етказаётган АҚШда ҳам қийинчиликларга дуч келяпти.

Аввалроқ Volkswagen компанияси Германия ҳудудида камида учта заводини ёпиши ва ўн минглаб иш ўринларини қисқартириши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, концернда ишлашни давом этадиган ходимлар иш ҳақи 10 фоизга қисқариши ва келгуси икки йилда оширилмаслигига тайёр туриши керак.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти