Жаҳон | 19:49 / 02.12.2018
9452
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили Грузиядаги мухолифатчиларни "таслим бўлмасликка" чақирди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили мамлакатга қандай шартларда қайтишини маълум қилди.

"Керак бўлишим билан, мени чақиришингиз билан Грузияга қайтаман ва мақсадимизга эришиш учун сизлар билан биргаликда курашаман", — деди у Тбилиси марказида йиғилган мухолифат тарафдорларига Skype орқали мурожаат қилиб.

Саакашвили Грузиянинг бундай ҳолатига қараб туролмаслигини айтди.

У шунингдек, сайловда мағлуб бўлган номзод Григол Вашадзенинг тарафдорларини "таслим бўлмасликка"ва "охиригача курашишга" чақирди.

Аввалроқ Грузияда бўлиб ўтган президент сайловида Саломе Зурабишвили ғалаба қозонганди. Унинг рақиби Григол Вашадзе мухолифат сайлов натижаларини тан олмаслигини билдирди ва барчани манифестация ўтказишга чақирди.

Мавзуга оид