08:19 / 04.12.2018
7435

Инфантино G20 иштирокчиларига ЖЧ-2018 тўпларини совға қилди

Фото: РИА Новости

Россияда ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўплари Аргентинада ўтган “Катта йигирматалик” саммити иштирокчиларига совға қилинди. Уларни ФИФА раҳбари Жанни Инфантино улашди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.     

“Инфантино меҳмон сифатида “йигирматалик”нинг бир қатор форматларида иштирок этди. У тўпларни қизғанмай, барча делегацияларга улашди”, деб айтган Песков.  

Песковнинг таъкидлашича, Россияда ушбу жаҳон чемпионатидан кўп миқдордаги тўплардан ташқари, илиқ хотиралар ҳам қолди. “Бизда тўплар жуда кўп ва улар бу ажойиб ойдан илиқ хотиралардир”, деб таъкидлаб ўтган Песков. 

Top