Жаҳон | 20:41 / 04.12.2018
36108
4 дақиқада ўқилади

“Олмазор боғ” – Apple компаниясининг улкан ва қимматбаҳо қароргоҳи

Фото: Instagram /josephrdooley

Кўпчилигимиз Apple брендининг смартфон, ноутбук, компьютер, планшет ва бошқа турли аксессуарларидан фойдаланамиз. Дунёдаги гигант компаниялардан бири Apple смартфонларининг катта қисми Хитойда йиғилишини “айфон” фойдаланувчилари жуда яхши билади.

Бироқ Apple компаниясининг бош қароргоҳи (headquarter) қаерда жойлашгани ва қандай кўринишда эканидан кўпларнинг хабари бўлмаса керак, чунки компания бош қароргоҳи кампусининг асосий биносига журналистларни йўлатишмайди. Истисно ҳолат эса iPhone X тақдимотида (Стив Жобс номидаги театр) юз берган холос.

Apple компанияси бош қароргоҳи қурилиши Калифорния штатидаги Купертино шаҳрида 2013 йилда бошланган ва 2017 йилда тўла қуриб битказилган. Стив Жобс кампус офисдан кўра кўпроқ қўриқ боғга ўхшаш бўлишини истаган. Компания асосчиси унинг халқасимон шаклини ўзи таълим олган Стэнфорд университети бош майдонидан илҳомланиб илгари сурган. Дастлаб The Apple Campus, кейинчалик Apple Park дея номланган қароргоҳ айнан Стив Жобс ва архитектор Норман Фостернинг лойиҳаси асосида қад ростлаган. 2011 йилнинг 7 июнида Стив Жобс бўлажак кампуснинг сўнгги лойиҳасини Купертино шаҳар кенгашига тақдим этган.

Apple Park тўрт қаватли халқа шаклида барпо этилган бўлиб, унинг айлана периметри бир миляни, диаметри эса 461 метрни, офисларнинг умумий майдони эса 71 гектарни ташкил этади ва улкан фазо кемасини ёдга солади. 12 гектарли ички ҳовлида мевали ва манзарали дарахтлар, сўқмоқлар, сунъий кўл ҳам мавжуд.

Қароргоҳ жойлашган майдоннинг нархи 160 миллион долларни, умумий сарф этилган харажат эса 5 миллиард долларни ташкил этади.

Визит-марказининг боғ томонга қараган айвони
Фото: : ipadforums.net

Фото: Instagram /conquistador17
Қароргоҳ зиналари
Фото: Instagram /mr.mc_ming 
Асосий бино кўриниши
Фото: Instagram /derekbenvenuti
Кампуснинг яқиндан кўриниши
Фото: Instagram /josephrdooley
Қароргоҳнинг қуёш ботиш вақтидаги кўриниши
Фото: Instagram /godziltw
Велотураргоҳ
Фото: Instagram /snoering
Асосий бинога кириш қисми
Фото: Instagram /s_ton
Фото: Instagram / jmah 
Асосий бинонинг ички қисми
Фото: Instagram /qasidsadiq
Асосий бинонинг ички қисми
Фото: Instagram /godziltw
Фото: Instagram /godziltw
Фото: Instagram /josephrdooley

Компаниянинг ички қисми ва асосий биносига кириш учун рухсат ҳақидаги саволларга эса компания умуман жавоб бермайди ёки ўта кескин жавоб қайтаради. Apple’нинг бош дизайнери Жонатан Айвнинг сўзларига кўра, Apple ўз манзилига маҳсулотлари деб ёғилажак танқидларни қабул қилишга тайёр, чунки у мижозлар учун мўлжалланган товар. Кампус эса компания ходимлари учун қурилган.

Журналистлар ва кенг жамоатчилик учун эса бинога кириш қисмида алоҳида визит-марказ (Apple Park’s Visitor Center) ташкил этилган.

Визит-марказда бош қароргоҳнинг 3D макети, компания атрибутикалари (футболка, кепка, турли эсдалик совғалари) сотиладиган дўкон, қаҳвахона, тўққиз минг дарахт экилган боғ томонга қараган терраса мавжуд.

Apple компаниясининг визит-маркази
Фото: ArchDaily
Визит-марказига кириш қисми
Фото: 9to5Mac
Визит-марказ қаҳвахонаси
Фото: Cnet
Apple Park'нинг 3D модели
Фото: Cnet
Эсдалик совғалари тўпламлари
Фото: Майк Мёрфи
Фото: Instagram /___wan_____
Кечки кўриниш
Фото: Instagram / xante78

Компания биносининг ташқи томондан олинган суратлари жуда кўп, аммо унинг ички томондан олинган, интерьерини тўла намоён қилиб берадиган фотосуратлар жуда кам. Apple ходимлари, одатда, ўзларининг Инстаграм тармоғидаги саҳифаларида бинонинг ички томони, меъморий ечими қисман акс этган фотоларни бўлишиб туришади.

Apple Park диаметри қанчалик катта эканлигини тасаввур қилиш учун маълумот сифатида келтириш мумкинки, Пентагон биноси диаметри 431 метрни, Эмпайр-стейт-билдинг баландлиги 443 метрни ташкил этади.

Мавзуга оид