13:56 / 04.12.2018
106590
Реклама

Ҳуснбузар ва ёғли юз терисининг универсал давоси топилди

Фото: Биокон

Кўпчилик учун ёқимсиз ҳолат бўлган юздаги ҳуснбузарлардан қутулиш узоқ вақтни талаб этади. Бундай тери бузилишидан азият чекадиганларнинг кўпчилиги даволаш даврининг узоқлиги сабабли ундан безор бўлишади ва унга таслим бўлишади.

Афсуски, ҳозирда косметика бозорида мавжуд воситалар бундай ҳолатларни бутунлай бартараф этишга қодир эмас. Хўш, унда юздаги ҳуснбузар ва қора нуқталардан қандай халос бўлиш мумкин? Қандай қилиб қисқа муддатда врач ҳузурига бормасдан ёғли юзни нормал ҳолатга келтириш ва мукаммал юз терисига эга бўлиш мумкин?

Акне, яъни, ҳуснбузар тошиши — ҳар қандай ёшда дуч келиш мумкин бўлган жиддий муаммо. Бунда ҳуснбузар нафақат жисмоний (оғриқ, баъзан эса қонаши), балки руҳий ноқулайлик ҳам туғдиради: кўпчилик одамларда ҳуснбузар туфайли суҳбатлашишда қийинчиликлар юзага келади, киши ўзига бўлган ишончини йўқотади, кишида руҳий мураккабликлар ривожланади. Шунинг учун ҳуснбузарлардан халос бўлиш — нафақат саломатлик, балки ҳаётдаги муваффақиятга эришишга ҳам тегишли масала. Шунингдек, ушбу тери хасталиги инсоннинг улғайиш жараёнида муҳим палла ҳисобланган ўсмирлик даврида вужудга келиши кўпчиликда руҳий изтиробларни келтириб чиқаради.

Фото: Биокон

Гормонал мувозанат ўзгариши ва гормонларнинг бузилиши ҳар қандай ёшларда кузатилиши мумкин. Аксарият ёшлар ҳуснбузарлар ва доғлар туфайли оддий суҳбатда ёки атрофидагилар билан муомала қилишда қийинчиликларга, ноқулай вазиятларга дуч келиши ва бу ҳолат уларнинг ўзига бўлган ишончини йўқотишига олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, мавжуд стресс оқибатида ёшларнинг руҳий ҳолатида агрессивлик ва тез таъсирланиш ёки тез жаҳл чиқиши кузатилади. Улар ушбу муаммони жуда тез бартараф этишга уринишади. Физиологик ўзгаришлар доим ҳам ёқимли бўлмагани учун, руҳий ҳолатга салбий таъсир ўтказиши табиий ҳол.

Шунинг учун ҳуснбузарлардан халос бўлиш — нафақат саломатлик, балки ёшларнинг муваффақиятга эришишига таъсир кўрсатадиган муҳим масала ҳисобланади.

Фото: Биокон

Даво терапияси ва косметика

«Ҳуснбузарлардан қандай халос бўлиш мумкин?» — деган саволга энг идеал жавоб ҳаёт тарзини ўзгартириш деган жавобдир. Аммо, шу билан бирга, юз парвариши ҳам жуда муҳим. Шунинг учун, бундай муаммоларни ҳал этадиган махсус препаратлар ёрдамида даволанишни маслаҳат берамиз. Мисол учун,  Биокон «Проблемная кожа» ( Биокон «Муаммоли Тери») актив-креми — ҳуснбузар тошган терини парвариш қилиш, яъни ёғ безлари йўлларини беркитиб турган тиқинларни йўқ қилиш ва уларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик асосида ишловчи дори воситасидир. Унинг таркибидаги актив компонентлар ва ионли кумуш моддаси яллиғланган юз терисини қуруқлаштириб, юздаги ихтиёрий ўзгаришларнинг олдини олади ва юзни янада тиниқлаштиради.

Ушбу восита ижобий таъсирлари қуйидагилардан иборат:

- ҳуснбузар пайдо бўлиши олдини олади ва уларнинг йўқолишига ёрдам беради;

- ёғли каналларда кератинизацияни нормаллаштиради;

- бактериялар кўпайишига фаол равишда қаршилик кўрсатади;

- тери кўриниши ва рангини яхшилайди.

Ҳозирги кунда «Биокон», «Проблемная кожа» маҳсулоти жуда ҳам ҳамёнбоп бўлиб, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган ва ҳуснбузарлардан азият чекиб келаётган юзлаб беморларни ҳайратда қолдириб келмоқда! Бу маҳсулотни Ўзбекистон бўйлаб барча дорихоналардан харид қилишингиз, ёки ушбу маҳсулотнинг эксклюзив дистрибьютори расмий веб-саҳифаси орқали буюртма қилишингиз мумкин.

Фото: Биокон

«Биокон»нинг ёғли тери парвариши учун махсус ишлаб чиқилган воситалари 3 хил ва ҳар бири ёғли юз териси парваришида ҳар хил вазифани бажаради. Шу боис, уларнинг барчасидан бир вақтнинг ўзида фойдаланилса, жуда тез самара беради. Юз терингиз, ҳуснбузарлар ва айнан сизга мос келадиган ҳуснбузарга қарши маҳсулотлар тўғрисида батафсил маълумотларни веб-йўлланмаси орқали ҳамда «Биокон» мутахассисларидан телефон орқали олишингиз мумкин!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top