
Кўпчилик учун ёқимсиз ҳолат бўлган юздаги ҳуснбузарлардан қутулиш узоқ вақтни талаб этади. Бундай тери бузилишидан азият чекадиганларнинг кўпчилиги даволаш даврининг узоқлиги сабабли ундан безор бўлишади ва унга таслим бўлишади.
Афсуски, ҳозирда косметика бозорида мавжуд воситалар бундай ҳолатларни бутунлай бартараф этишга қодир эмас. Хўш, унда юздаги ҳуснбузар ва қора нуқталардан қандай халос бўлиш мумкин? Қандай қилиб қисқа муддатда врач ҳузурига бормасдан ёғли юзни нормал ҳолатга келтириш ва мукаммал юз терисига эга бўлиш мумкин?
Акне, яъни, ҳуснбузар тошиши — ҳар қандай ёшда дуч келиш мумкин бўлган жиддий муаммо. Бунда ҳуснбузар нафақат жисмоний (оғриқ, баъзан эса қонаши), балки руҳий ноқулайлик ҳам туғдиради: кўпчилик одамларда ҳуснбузар туфайли суҳбатлашишда қийинчиликлар юзага келади, киши ўзига бўлган ишончини йўқотади, кишида руҳий мураккабликлар ривожланади. Шунинг учун ҳуснбузарлардан халос бўлиш — нафақат саломатлик, балки ҳаётдаги муваффақиятга эришишга ҳам тегишли масала. Шунингдек, ушбу тери хасталиги инсоннинг улғайиш жараёнида муҳим палла ҳисобланган ўсмирлик даврида вужудга келиши кўпчиликда руҳий изтиробларни келтириб чиқаради.

Гормонал мувозанат ўзгариши ва гормонларнинг бузилиши ҳар қандай ёшларда кузатилиши мумкин. Аксарият ёшлар ҳуснбузарлар ва доғлар туфайли оддий суҳбатда ёки атрофидагилар билан муомала қилишда қийинчиликларга, ноқулай вазиятларга дуч келиши ва бу ҳолат уларнинг ўзига бўлган ишончини йўқотишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, мавжуд стресс оқибатида ёшларнинг руҳий ҳолатида агрессивлик ва тез таъсирланиш ёки тез жаҳл чиқиши кузатилади. Улар ушбу муаммони жуда тез бартараф этишга уринишади. Физиологик ўзгаришлар доим ҳам ёқимли бўлмагани учун, руҳий ҳолатга салбий таъсир ўтказиши табиий ҳол.
Шунинг учун ҳуснбузарлардан халос бўлиш — нафақат саломатлик, балки ёшларнинг муваффақиятга эришишига таъсир кўрсатадиган муҳим масала ҳисобланади.

Даво терапияси ва косметика
















