Боғчалар кузатув кенгашининг асосий вазифалари белгиланди

Фото: Pinterest
Мактабгача таълим вазирининг буйруғи билан Мактабгача таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низом тасдиқланди.
Низомга кўра, кенгашнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
муассасанинг устувор вазифаларини белгилаш;
мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлинмаси томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан мактабгача таълим муассасаси раҳбарини сайлаш;
муассасанинг мақсадлари ва вазифаларини ҳамда уларга эришиш режаларини тасдиқлаш;
муассасада амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.
Кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ҳудудий бўлинма томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан муассаса раҳбарини сайлаш, шунингдек уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида муассасани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет ва бюджетдан ташқари ҳамда ҳомийлик маблағларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида муассаса раҳбарининг ҳисоботларини тинглаш;
муассасанинг йиллик молиявий режаларини, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан аукциондаги бошланғич нархни муассаса раҳбарининг иштирокида танишиб чиқиш ва таклифлар бериш;
муассаса раҳбари, педагог ва бошқа ходимларининг фаолияти бўйича ижтимоий сўровлар ўтказиш;
муассасада тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни яхшилаш бўйича ота-оналар ва жамоатчилик ташкилотлари ва ҳомийлар билан ҳамкорлик қилишда амалий ёрдам кўрсатиш;
муассасани ривожлантиришга доир устувор йўналишларни белгилаш бўйича таълим муассасаси раҳбарининг дастур ва режалари юзасидан ҳудудий бўлинмага таклифлар киритиш;
муассасанинг ходимларини рағбатлантириш бўйича ҳудудий бўлинмага таклифлар бериш.
Муассасада болаларнинг сифатли таълим олишлари, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ҳамда таълим-тарбия жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида муассаса раҳбарига кўмаклашиш учун ҳар бир муассасада Кенгаш ташкил этилади.
Кенгаш 11 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади. Бунда, Кенгаш таркибига муассасанинг педагоглари орасидан 2 нафар, тарбиячи ёрдамчилари орасидан 2 нафар, муассаса маъмуриятидан 1 нафар, тегишли ҳудудий бўлинмадан 1 нафар, жамоат ташкилотлари ва ҳомийлар орасидан 2 нафар ҳамда ҳар бир гуруҳида тарбияланувчиларнинг ота-оналаридан камида 3 нафар аъзо киритилади.
Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида кўриб чиқилиши мумкин.
Кенгаш аъзолари муассаса тарбияланувчилари ота-оналарининг умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
муассасанинг тегишли даврдаги фаолияти бўйича муассаса раҳбаридан маълумотлар сўраш ва олиш;
муассасанинг молиявий ҳисоботлари билан танишиш;
ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши ва сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш;
муассаса педагог ходимларининг шаъни, қадр-қиммати, обрўсини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар киритиш.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади
Жаҳон | 23:26 / 30.05.2025
-
АҚШ Олий суди Трампга Байденнинг миграция дастурини бекор қилишга рухсат берди
Жаҳон | 22:54 / 30.05.2025
-
“Сотилмайди”, лекин сотувда: Бектемирдаги боғ атрофида нима бўляпти?
Жамият | 22:30 / 30.05.2025
-
30 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:30 / 30.05.2025
Мавзуга оид

09:54 / 12.12.2024
Самарқандда боғча ёниб кетди

07:41 / 02.03.2022
ОТМлар кузатув кенгашининг асосий вазифалари маълум бўлди

13:09 / 01.07.2021
Тошкент вилоятидаги боғчаларда соғлом овқатлантириш бўйича тажриба ўтказилади

10:05 / 16.06.2021