Спорт | 11:09 / 05.12.2018
12673
1 дақиқада ўқилади
Модрич бир сирни очди: ўз вақтида Венгер уни «Арсенал»га қабул қилмаган
«Олтин тўп» соҳиби Лука Модрич фаолиятининг бошида «Арсенал»га ўтиши эҳтимоли бўлган. Унинг шу ҳақдаги сўзларини France Football чоп этди.
Қайд этилишича, «тўпчилар»нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Арсен Венгер 18 ёшли хорватиялик футболчининг харидини маъқулламагани учун трансфер амалга ошмай қолган. Ўшанда Лука Загребнинг «Динамо» клуби аъзоси эди.
«Венгернинг рад жавобини мен енгиб ўтишим керак бўлган янги синов сифатида қабул қилганман. Ўша вақтда у мен ҳақимда шундай фикрда бўлган», - дея айтиб ўтди Модрич
Маълумот учун, хавбек «Динамо» билан 2005 йилда 10 йиллик битим имзолаган ва 2008 йил ёзида «Тоттенҳэм»га кўчиб ўтган.