«Бернабеу» Модрич ва Анчелотти билан хайрлашди. «Реал» фанатлари кўз ёшларини тия олмади
Луканинг хайрлашув ўйинига Кроос ҳам келди. Майдонда эса «Мадрид» «Соседад»ни Мбаппенинг дубли эвазига енгди, франциялик ҳужумчи «Олтин бутса» учун курашда пешқадамга айланди.

Фото: Denis Doyle/Getty Images
Ла Лига 36-тур
«Реал» – «Реал Сосиедад» 2:0
Голлар: Мбаппе 38, 83.
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Мбаппе 38.
«Реал»: Лунин, Гарсия, Асенсио, Чуамени (Валехо, 56), Васкес (Гарсия, 76), Себалос, Модрич (Чема, 86), Валверде, Диас (Винисиус, 55), Мбаппе, Гулер.
«Реал Сосиедад»: Марерро, Арамбуру, Пачеко, Мартин, Муниос, Кубо, Туриентес (Субименди, 70), Сучич (Мендес, 84), Гомес (Барренечеа, 71), Мариезкуррена (Оярсабал, 71), Марин (Оласагасти, 46).
Мадрид Лука Модрич, Карло Анчелотти ва инсайдерларга кўра, Лукас Васкес билан ҳам хайрлашди. Олдинда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлади, аммо «Сантяго Бернабеу» бу афсоналарни бошқа кўрмаслиги аниқ эди. Шундай экан, бу оқшом «Мадрид» уларни ғалаба билан кузатиши керак эди.
Икки жамоа ҳам ўйинни тетиклик билан бошлади. Кейинги мавсумда асосий таркиб футболчисига айланиши кутилаётган Гулер Мбаппега ажойиб кесиб ўтувчи узатма берди. У шу қадар нозик ҳаракат қиладики, ҳатто Килиан ҳам доим туркиялик жамоадоши истаганидек ҳаракат қила олмайди.
Лунин қўриқлаган дарвоза қаршисида ҳам хавфли вазиятлар бўлди. 10-дақиқада Серхио Гомес рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетди ва яккама-якка вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбаси хато кетди. Пабло Маринда ҳам яхши вазият бўлди, аммо футболчининг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
Мадридликлар сафида Арда вазиятлар яратишда давом этди: 38-дақиқада у тўпни рақиб футболчиси устидан ошириб олиб ўтишга уринганида, Марин қўл билан ўйнади. «Нуқта»га Мбаппе яқинлашди — ла лига тўпурари бўлиб турган футболчи «Олтин бутса» учун курашдаги ҳолатини яхшилаши учун гол уриши керак эди. У биринчи уринишда буни уддалай олмади — «Сосиедад» дарвозабони зарбани қайтарди, аммо тўпни ушлаб қололмади. Килиан эса қайтган тўпга етиб борди ва иккинчи уринишда уни дарвоза тўрига киритди.
Бу вақтда эса зерикиб қолган Лунин ўйинни қизитишга қарор қилди. У ўзини Нойер деб ўйлади ва тўпни олиб қўйиш учун жарима майдонини ташлаб чиқди, аммо хатога йўл қўйди ва голга сабабчи бўлишига бир бахя қолди.
Иккинчи бўлимда «Реал» умуман Анчелоттига хос бўлмаган футбол намойиш этди. Рақиб ҳудудида тўпга эгалик қилинди ва «Соседад»га жавоб ҳужумлари уюштиришга деярли имкон берилмади. Ўйин услубига қаралса, одатда айнан мадридликлар қарши ҳужумларга таяниб ўйнайди. Шу билан бирга, «Соседад» дарвозаси қаршисида кетма-кет хавфли вазиятлар яратилмади: фақат Винисиус майдонга тушган дақиқаларда ўйин бироз очилди, аммо бразилиялик футболчи шу куни ўз фамилиясини таблога ёздириб қўя олмади — дарвозабон қутқарди.
Иккинчи бўлимдаги асосий ҳайлайт эса басклар ҳужуми вақтида Лунин дарвозасига пеналти белгиланмагани бўлди. Кубо чап қанотдан тўпни Оярсабалга узатди, тўп Асенсиога тегди. Аввалига ҳакам меҳмон футболчилар фикрига қўшилди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди, кейин эса ҳужум вақтида «Соседад» футболчиси офсайдга тушиб қолгани маълум бўлди.
Бир неча дақиқа ўтиб, 83-дақиқада, Мбаппе яна бир бор баскларни жазолади. Винисиус тўпни чап қанот бўйлаб олдинга олиб борди ва жарима майдонига югуриб кирган Килианни тўп билан таъминлади. Француз ҳужумчиси тўпни тезда ўзига бўйсундирди ва уни яқин бурчакка жойлади — дарвозабонда ҳеч қандай имконият йўқ эди.
Энди Мбаппенинг чемпионатдаги голлари сони 31 тага етди ва у «Олтин бутса» учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди. Мбаппе мазкур кўрсаткич билан «Спортинг» форварди Виктор Гёкерешни 3,5 баллик фарқ билан ортда қолдирди (швециялик футболчи 39 та гол урган бўлса-да, Португалия чемпионати коэффициенти пастроқ – бир гол учун 2 эмас, 1.5).
Португалия чемпионати аллақачон якунланган, яъни Гёкерешда вазиятни ўзгартириш имкони бўлмайди. Фақат «Ливерпул» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳда имконият бор, у 28 та гол урган (56 балл) мавжуд. Унинг жамоаси АПЛда «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади. Агар ушбу баҳсда Салоҳ камида 3 та гол урмаса, Мбаппе «Олтин бутса»га эга чиқади.
Иккинчи бўлимдаги энг ҳиссиётли паллалар Васкес ва Модрич алмаштирилганида кузатилди. Лукасни ҳам ҳиссиётга берилиб, захира ўриндиғига кузатишгани инсайдерларнинг унинг кетиши ҳақидаги маълумотини тасдиқлагандек бўлди.
Модрични кузатиш вақтида эса ўйин бир неча дақиқага тўхтаб қолди: «Мадрид» ва «Сосиедад» футболчилари фахрий йўлак ҳосил қилишди, захира ўриндиғида эса Лукани Тони Кроос кутиб турганди. Германиялик собиқ футболчи хорватиялик дўстини қучганида «Бернабеу»да йиғилган мухлислар кўз ёшларини тия олмади.
Ўйиннинг қолган қисмини Модрич оила аъзолари билан майдон ташқарисида кузатиб ўтирди. Ҳакам Анчелотти ва Лука билан хайрлашув маросими бошланишини кечиктирмаслик учун ўйинга атиги бир дақиқа қўшиб берди. Чунки стадиондагилар айнан шуни кўриш учун келишганди — ўйин натижаси иккинчи даражали бўлиб қолганди.
Тавсия этамиз
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Ғазога янги ҳужуми оқибатида 37 фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон | 09:40
-
Запорижжя АЭСда Россия зарбаси туфайли блэкаут юз берди
Жаҳон | 09:25
-
Ўзбекистон-Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этиш режалаштириляпти
Ўзбекистон | 09:20
-
Радикал исроилликлар Наблус ҳудудидаги ўнлаб дарахтларни йўқ қилди
Жаҳон | 09:00
Мавзуга оид

12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди

12:21 / 01.07.2025
Клублар мундиалида сенсациялар куни. «Сити» ва «Интер» турнирдан чиқариб юборилди

13:36 / 30.06.2025
«ПСЖ» Месси ва жамоасини аямади. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди

13:36 / 29.06.2025