15:56 / 05.12.2018
3531

ПФЛ 14 декабрь куни йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси ортда қолган мавсум давомида ўзини ҳар томонлама кўрсатиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлган энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказади. 

Йил якунларига бағишланган тантанали маросим 14 декабрь куни бўлиб ўтади, деб хабар беради ПФЛ сайти.

ПФЛ қуйидаги номинацияларда энг яхшиларни тақдирлайди: 
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси; 
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи; 
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши дарвозабони; 
- Ўзбекистон чемпионатининг энг чиройли голи; 
- Суперлига - 2018 тўпурари; 
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси; 
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши аёл футболчиси; 
- Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси; 
- Fair Play соврини; 
- Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси махсус соврини. 

Шунингдек, йил якунларига бағишланган тантанали маросимда мавсум давомида ўз соҳаси бўйича қолган клубларга ўрнак бўла оладиган тарзда фаолият олиб борган матбуот хизмати, маркетинг хизмати ва мухлислар билан ишлашда яхши натижаларга эришган фан-клублар ҳам алоҳида тақдирланади.

Top