Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда футболчилар даромад солиғидан озод этилди
2026 йил 1 апрелдан бошлаб Суперлига ва Про-лигада тўп сурадиган футболчилар 3 йил муддатга даромад солиғидан озод бўлади. Клублар эса улар учун ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлайди. Давлат Суперлига клубларига бу йил 35 млрд сўмдан, 2027 йилда 30 млрд сўмдан, 2028 йилда 25 млрд сўмдан пул беришини эълон қилди. Давлат давлат идораси, ҳам спорт федерациясини бошқараётган амалдорлар биринчи иш жойига тегишли маблағлардан федерацияга ҳам бериш ҳуқуқини олди.
Ўзбекистон президенти 24 март куни спорт соҳасини молиялаштириш механизмлари юзасидан қарор имзолади.
Қарорга асосан, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма давлат бюджети ва бошқа манбалардан молиялаштирилади.
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг спорт соҳаси учун ажратадиган ҳомийлик маблағлари ҳам шу Жамғармага йўналтирилади. Қайси корхона қанча ҳомийлик қилишини Республикаси комиссияси белгилайди (Администрация билан келишган ҳолда).
2026 йилда Жамғармага давлат бюджетидан 700 млрд сўм ажратилади. Шу маблағ ҳисобидан, Суперлигадаги ҳар бир футбол клубига жорий йилда 35 млрд сўмдан (16 та клубга жами 560 млрд сўм) берилади.
2027 йилда Суперлига клубларига 30 млрд сўмдан, 2028 йилда 25 млрд сўмдан берилади.
2026 йил 1 апрелдан 2029 йил 1 апрелга қадар Суперлига ва Про-лигада иштирок этувчи футбол клубларининг футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод этилади ва улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз бўлади. Бу имтиёз муайян тартибда бошқа спорт турлари бўйича мураббийларга, шу жумладан хорижлик тренерларга ҳам тааллуқли бўлади.
Спорт федерацияларига раҳбар сифатида сайланган давлат ташкилотлари раҳбарларига ҳуқуқ берилди: энди улар ўзи бошқараётган давлат ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзи бошқараётган спорт уюшмасига пул бериши мумкин. Бунда Республика комиссияси билан келишиш талаб этилади. Бундай ҳуқуқ – спорт уюшмаларига раҳбар сифатида сайланган давлат иштирокидаги корхоналарнинг раисларига ҳам тегишли.
Федерациялар раҳбарлари – соҳага тадбиркорларни жалб этишга шахсан масъул деб белгиланди.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
07:27 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига давлат бюджети ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилди
20:08 / 05.05.2026
Электромобил эгаларига эҳтимолий субсидия миқдори маълум бўлди
08:38 / 05.05.2026