Жаҳон | 15:28 / 05.12.2018
38586
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодировнинг қароргоҳини тозалашга 51 млн рубль сарфланади

Фото: РИА Новости/Григорий Сысоев

Чеченистон раҳбари ва ҳукумати ишлар бошқармаси Рамзон Қодировнинг Грознийдаги қароргоҳига хизмат кўрсатиш бўйича эълон жойлаштирди. Ҳужжатга кўра, Чеченистон ҳукумати қароргоҳни тозалаш ишлари учун бюджетдан 51,1 миллион рубль миқдорида маблағ ажратишга тайёр.

Шартнома доирасида пудратчи бинонинг ички қисмини тозалаши, шунингдек, боғ билан шуғулланиши, чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаши ва бино олд қисмини ювиши талаб этилади. Қодировнинг қароргоҳига 18 ёшдан кичик бўлмаган ва 40 ёшдан ошмаган ишчилар хизмат кўрсатиши керак.

Қодировнинг қароргоҳи 2012 йилда қурилган. «Новая газета» маълумотларига кўра, унинг қурилиши 10 миллиард рублга тушди, умумий майдони 64 минг квадрат метрга тенг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Абу-Даби шаҳзодаси билан учрашиб, унга таклиф билан чиққанди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид