Ўзбекистон | 19:40 / 05.12.2018
33819
2 дақиқада ўқилади

«Ўзтрансгаз»га янги раҳбар тайинланди

Ҳукумат қарори билан Баҳодир Бешимович Эшмуратов «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилмоқда

Баҳодир Эшмуратов
Фото: Gazeta.uz

У бу лавозимда ўтган ойда вазифасидан озод этилган Шарифжон Турсунов ўрнини эгаллади.

Қайд этиш керакки, Баҳодир Эшмуротов «Ўзтрансгаз»нинг сўнгги икки йилдаги тўртинчи раҳбарига айланди. 2016 йил декабрида компанияга бош вазир ўринбосари Эргаш Шоисматов (ҳозир у Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси) раҳбар этиб тайинланган. 2017 йил августида эса унинг ўрнига Алишер Мустафоев иш бошлаганди.

2018 йилнинг 5 июнида Шарифжон Турсунов «Ўзтрансгаз» раҳбари этиб тайинланди, бироқ беш ойлик фаолиятдан сўнг, 23 ноябрь куни у ҳам лавозимни тарк этди.

Баҳодир Эшмуратов кейинги йилларда «Ўзтрансгаз» АЖ раисининг биринчи ўринбосари (2017 йилгача) лавозимида ишлаганди.

Маълумот учун, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, республика истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.

Мавзуга оид