Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энг кўп қидирилувчи наркобарон юзини тўлиқ ўзгартирди, аммо овози панд берди
Фото: EPA
Колумбиялик наркобарон Хуан Карлос Рамирес Абадия ҳибсга олинишдан қочиш учун кўплаб пластик операцияларни бошдан ўтказганини тан олди. У узоқ вақт полицияни “лақиллатиб” юришга муваффақ бўлган, бироқ аввалгидек қолган овози унга охир-оқибат “панд берган”.
Наркобарон Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри яқинида ушланган. Шимолий водий картели етакчиси дунёда энг қидирилувчи жиноятчилардан бири бўлган. АҚШнинг гиёҳванд моддалар тарқатилишига қарши курашувчи бошқармаси унинг яширинган жойи ҳақидаги маълумот учун 5 млн доллар мукофот пули ваъда қилган. Шунга қарамай, жиноятчи узоқ йиллар яшириниб юришга муваффақ бўлган.
Абадиянинг тан олишича, у ўз қиёфасини пластик операциялар ёрдамида таниб бўлмас даражагача ўзгартирган. У жағи, кўзлари, бурни, қулоғи ва ёноқларини тўлиқ ўзгартирган. Уни эски суратлари бўйича топиб бўлмаган, бироқ у яширинган жойини тарк этмасликка ҳаракат қилган ва у ердан туриб наркобизнесини бошқарган. Охир-оқибат полиция жиноятчи телефон қўнғироғини амалга оширганда унинг изига тушишга муваффақ бўлган, чунки овози юзидан фарқли ўлароқ, ўзгаришсиз қолган.
Жиноятчи АҚШга экстрадиция қилинган. У ўзининг гиёҳванд модддалар сотиш ва кўплаб қотилликларни ташкиллаштиришда айбдорлигини тан олган. Унга 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
16:01
Колумбия Конгресси жангчилар ёллаш фаолиятини тақиқлади
23:47 / 09.11.2025
Колумбия президенти Трамп ва Рубиони “уйқудаги ягуарни уйғотмаслик”ка чақирди
12:12 / 27.10.2025
Бухорода 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг вафот этди
10:39 / 25.10.2025