Ўзбекистон | 19:59 / 10.12.2018
6603
2 дақиқада ўқилади

Чиноздаги «Тонг юлдузи» маҳалласи янада обод бўлди

Тошкент вилояти Чиноз туманидаги «Тонг юлдузи» маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод қишлоқ” дастури доирасида йўллар асфальтланиб, янги турар жойлар ва маданий-маиший объектлар фойдаланишга топширилди.

Бу ерда кўпроқ тожик миллатига мансуб фуқаролар яшаши инобатга олиниб, ўзбек ва тожик халқларининг урф-одат ҳамда анъаналарини яққол акс эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбек-тожик маданият марказида жойлашган кутубхонада ўзбек ва тожик мумтоз адабиёти дурдоналари билан бир қаторда, замондош ёзувчи ҳамда шоирлар асарлари жамланган. Ўқув ва анжуманлар зали, тиббиёт хонаси зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.

Қишлоқдаги 47-умумтаълим мактаби тўлиқ қайта таъмирланди ҳамда 180 ўринли қўшимча бино қурилди. 8-мактабгача таълим муассасаси эса бутунлай янгидан барпо этилди. 60 ўринга мўлжалланган ушбу боғча замонавий талабларга жавоб беради. Ҳар икки муассасада ҳам таълим-тарбия ўзбек ва тожик тилларида олиб бориляпти.

Шунингдек, 120 иш ўрнига мўлжалланган «Фафир» тўқимачилик фабрикаси очилди ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари туман маркази филиали ташкил этилди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид