Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nissan собиқ раҳбарига айблов қўйилди
Фото: REUTERS
Токио прокуратураси Renault-Nissan-Mitsubishi альянсининг собиқ раҳбари Карлос Гонга айблов қўйди. Бу ҳақда ТАСС «Киодо» агентлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Nissan компаниясининг ўзига ва директорлар кенгаши собиқ аъзоси Грег Келлига нисбатан ҳам айбловлар эълон қилинди. Компания молиявий ҳисоботларни тузишда қоидабузарликларга йўл қўйиш, жумладан, Гоннинг даромадларини яширишда айбланмоқда.
Таъкидланишича, декларациядан ўтказилмаган маблағлар компания раҳбарига ишдан бўшаганда қонунга мувофиқ бериладиган пул сифатида тўланиши керак эди. Бироқ, уларни молиявий ҳисоботларга қўшиш талаб этилади, Гон эса буни қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ Renault-Nissan-Mitsubishi альянсининг тақдири ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
17:03 / 28.10.2025
Ўзбекистонга “бегона” машина – қаровсиз қолдирилган Nissanʼнинг саргузаштлари
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
23:35 / 15.11.2024