«Ўзавтосаноат»нинг 2018 йил биринчи ярмидаги соф фойдаси маълум бўлди
Йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича «Ўзавтосаноат»нинг тақсимланган даромади 187,6 млрд сўмни ташкил этди. Бундан компания молиявий ҳисоботи дарак бермоқда, деб ёзади Spot.
Шу муддат мобайнида компания 12,4 млрд сўм миқдорида солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлади.
Компаниянинг солиқларни тўлашдан аввалги даромади 54,5 млрд сўмни ташкил этди. Даромад солиғи 1,8 млрд сўмга тенг бўлди.
Йилнинг биринчи ярмида компания соф фойдаси 52,6 млрд сўмни ташкил қилди.
Ушбу даврда амалга оширилган йирик битимлар орасида Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive устав фондига ўтказилган 102 млрд сўм (тахминан 12 млн доллар), «Женерал Моторс Узбекистан» - 600,5 млрд сўм ва «Олмазор кичик саноат» зонасига (555 млн сўм) ўтказилган маблағларни таъкидлаб ўтиш мумкин.
Мавзуга оид
15:26 / 10.07.2024
“Ўзавтосаноат” раҳбари президентга: Хитойликлар билан бюджет моделлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришдик
10:37 / 04.06.2024
Думага прогрессив даромад солиғи тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
15:05 / 15.04.2024