Спорт | 21:50 / 11.12.2018
3842
1 дақиқада ўқилади

Яҳё Туре «Олимпиакос»ни тарк этди – у жамоада атиги 4 ой ўйнади

Грециянинг «Олимпиакос» клуби ва яримҳимоячи Яҳё Туре ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишди.

Ивуарлик 35 ёшли футболчи Пирей шаҳри клубига 2018 йил сентябрь ойида ўтган эди. Шу вақтгача у атиги 5та ўйинда майдонга тушди холос.

Яҳё Туре фаолиятининг асосий қисмини «Манчестер Сити» клубида ўтказган ва 2018 йил ёзида жамоани тарк этган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид